45411

Инкассатор автомобили ҳайдовчисига 2,5 йил қамоқ жазоси берилди

Ўзбекистон 7 август 12:46 750

Инкассатор автомобили ҳайдовчиси Равшан Расуловга 2,5 йил қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг феврал ойида Осиё ва Амир Темур кўчалари кесишмасида 72-сонли йўналишли автобус ва тўқнашуви содир бўлган эди. Расулов боқарувидаги “Камаз” русумли инкассатор автомобили, ЙПХ кузатуви остида Осиё кўчасидан ҳаракатлаётган вақтида, чорраҳада қизил чироқ ёнади. Чорраҳада хавфсизликни таъминлаш мақсадида ЙПХ автомобиллари чорраҳада тўхтайди. Инкассатор ҳайдовчиси эса, хавфсизликка амин бўлмасдан туриб, ҳаракатланишда давом этади ва автобусга бориб урилади.

ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси жойида вафот этади, 8 нафар йўловчи турли даражад жароҳатланади.

Суд-тергов жараёнида, эксперт инкассатор ҳайдовчиси ЙҲҚнинг 6 бўлимининг 25 пунктини бузганликда айбдор деб топишди. Экспертла фикрига кўра, автобус ҳайдовчисида ЙТҲнинг олдини олиш имкони бўлмаган, ваҳоланки инкассатор ҳайдовчисида ушбу имконият мавжуд бўлган.

Шунингдек, Равшан Расулов ушбу қоидабузарликни хизмат вазифасини ўташ вақти амалга оширганлиги туфайли, унинг иш берувчиси – Республика инкассаторлик хизматидан жабрланган томонлар фойдасига 320 млн сўм моддий ва маънавий зарар ундирилади.

Изоҳ билдириш