45396

«Ўзбекконцерт»нинг янги қарори Facebook аҳлини таажжубга солди

Ўзбекистон 7 август 12:27 210

Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Бу хабар ижтимоий тармоқларни айланиб чиққач, интернет фойдаланувчилари «Ўзбекконцерт»нинг янги режасини қизғин муҳокама қилишга киришдилар.

Мариша Камолова никли фойдаланувчи бу кетишда келин ва куёвни яқин келажакда мактаб формасини ўйлаб топаётган дизайнерлар кийинтиришига шубҳа қилмаслигини таъкидлаган.

«Бу муассаса аввалига теле эфирларда тинмай айланадиган ўзи тасдиқлаган арзон клип ва қўшиқлар билан барчанинг онгини заҳарлайдида, кейин эса ҳаммага нимани тинглаш мумкин-мумкинмаслигини ўргатмоқчи бўлади. Аввалига эфирларни тозаланг! Халқ ўзи ажратиб олади нимани эшитиш керак ёки керакмаслигини», – деб ёзган Музаффар Азимов.

Тимур Абидов фойдаланувчи эса бу қарор иссиқ таъсирида қабул қилинган бўлса керак, деган қарорга келган. «Яқинда ЗАГС ҳокимият билан ҳамкорликда биргаликда ҳаёт кечириш учун тавсия этилган кишилар рўйхатини тақдим этса ажабланмайман», – деб қўшимча қилган Абидов.
Дилфуза Бекназарова никли фойдаланувчи Ўзбекистон тараққиёт сари йўналишини ўзгартирган бир вақтда «Ўзбекконцерт»нинг бу қарори шармандаликдан бошқа нарсамаслигини қўшимча қилган.

«Ҳа, энди фақат тавсия этилган келинлар рўйхатини омма эътиборига ҳавола қилиш қолди, холос», – деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Изоҳ билдириш