4513

Президент фармони билан Ўзбекистонда яна бир қўмита ташкил этилди

Ўзбекистон 21 апрель 23:06 495

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 апрель куни экология соҳасида янги фармонни имзолади. Бу ҳақида «Ахборот» дастурида маълум қилинди.
 
Янги қўмита, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муҳитни яхшилаш, фуқароларнинг соғлиғи сақлаш, маиший чиқиндиларни ташиш, қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш билан шуғулланади.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда яна бир янги – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси ташкил этилади. Фармон матни билан кейинроқ батафсил таништирамиз.

Изоҳ билдириш