451

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ниҳол эккан хиёбонга кўчат ўтқазди ва Сапармурат Ниёзов мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон 7 март 5:02 358

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 6-7 март кунларида қўшни давлатда ташрифини амалга оширмоқда.

6 март кунининг биринчи ярмидаги расмий маросим ва музокаралардан сўнг, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

Қайд этиш керакки, ушбу хиёбонга Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2007 йилда кўчат ўтқазган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат раҳбари Туркманистон биринчи президенти Сапармурат Ниёзов мақбарасига гул қўйган.

«Ўтганларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди», — дейилади КUN.uz хабарида.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи давом этмоқда. 7 март куни президентлар Лебап вилоятидаги темирйўл ва автомобиль кўприкларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишади.

 

Изоҳ билдириш