4485

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон 21 апрель 22:05 453

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 апрель куни Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор туманига ташриф буюрди.

Президент бугунги ташрифи давомида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар тақдимоти, мактаблар ва маҳаллалар ҳаёти, турмуш тарзи билан танишади.

12 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан сўнг туман ҳокими, прокурори, ДСИ ва ИИБ бошлиқлари ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш