44742

Хельсинкида Путин ва Трамп учрашуви бошланди

Дунё 16 июль 16:54 510

Хельсинкида Россия ва АҚШ президентлари учрашуви бошланди. Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви Финляндия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

Бу Россия ва АҚШ президентларининг илк тўлиқ форматдаги учрашувидир.

Икки мамлакат раҳбарлари савдодан тортиб ядровий мавзуларгача бўлган масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

АҚШ президенти Хельсинкидаги учрашув икки томон ўртасида муносабатлар яхшиланишига имкон беришига умид қилмоқда.

Икки президент учрашувига ярим соат вақт ажратилган. Шундан сўнг режага мувофиқ музокаралар кенгайтирилган тартибда ўтказилади. Келишувларга кўра бу музокараларга 45 дақиқа вақт ажратилган.

Изоҳ билдириш