444

Туркманистон президенти Ўзбекистон президентига Ахалтеки учқур отини ҳадя этди

Туркманистоннинг «Туркменистан: золотой век» давлат ахборот агентлиги Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга туҳфа қилган зотдор от суратини такдим килди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга яқинда Ўзбекистонда чоп этилган Маҳтумқулининг «Элингга бахш айла» номли китобини совға қилди.

Хабар беришларича, Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирган.

Куннинг иккинчи ярмида президентлар Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишди. Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига зотдор от совға қилди.

Фото: www.turkmenistan.gov

 

Изоҳ билдириш