4435

Мирзиёев Хитойдаги «Бир минтақа – бир йўл» форумида иштирок этиши тасдиқланди

Ўзбекистон 21 апрель 14:00 332

2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрида “Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1 чорак якунлари” анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова, Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Сарвар Отамуродов, “Тараққиёт стратегияси” Маркази Ижрочи директори Акмал Бурханов,  Ташқи Ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Вахабов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга май ойи ўрталарига режалаштирилган ташрифи ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Вахабовнинг айтишича, бу давлат ташрифи бўлиб, кун тартибидаги асосий масала – бу савдо, инвестиция соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги кундаги аҳволи, хавфсизлик соҳасидаги масалалар, шунингдек маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликдир.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Хитой билан стратегик шерикликни янада кучайтириш ва ушбу давлат билан катта ҳажмдаги ҳужжатлар тўпламини имзолаш. Улар орасида икки давлат хўжалик субъектлари ва корхоналари ўртасида тижорий шартномалар бор.

Тадбир дастуридан ХХР раиси Си Цзиньпин, Хитой Давлат кенгаши аъзолари, шунингдек Хитойнинг йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Хитойда “Бир минтақа, бир йўл” форумида ҳам иштирок этишни мақсад қилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хам қатнашади.

Изоҳ билдириш