4431

Тошкентда таймерли светофорлар синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон 21 апрель 13:32 418

Тошкентнинг Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари кесишган чорраҳада таймерли светофорлар ўрнатилди. Бу ҳақида «Sputnuk» хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан маълум қилишларича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бу светофорлар синов тариқасида ўрнатилди.

Синов якунига етганидан сўнг, бундай светофорлар бошқа чорраҳаларга ҳам ўрнатилади. Пиёдалар светофорларига ҳам таймерлар ўрнатиш-ўрнатилмаслиги ҳозирча номаълум.

Шаҳарда аввал ишлатилган шундай светофорлардан фарқли ўлароқ, сариқ сигнал ўрнидаги рақамлар рангли — светофорнинг тақиқловчи сигнали вақтида таймер рақамларни қизил рангда, ҳаракатга рухсат берувчи сигнал вақтида — таймер яшил рангда бўлади.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари Тошкентнинг қоидабузарликларни қайд этиш бўйича камералар ўрнатилган 115 чорраҳаларига таймерларни татбиқ этиш режаси йўқлигини маълум қилган эди. Шаҳарда 400 дан зиёд чорраҳа мавжуд.

Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йилдан бери фойдаланиб келинади.

Изоҳ билдириш