4390

Олий ўқув юртларида ўқитувчиларга устама ҳақ тўлаш жорий этилади

Ўзбекистон 21 апрель 10:46 364

Олий таълим муассасалари педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тизимни жиддий такомиллаштириш ва бу борада моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга эҳтиёж сезилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълим вазирлигига уч ой муддатда илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, олий ўқув юртлари педагог ходимларига уларнинг касб маҳорати, фаолиятидаги юқори натижадорлик ва тарбиявий соҳадаги самарали иштирокини инобатга олиб, устама ҳақ тўлашни белгилаш тизими бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифасини топширди.

Изоҳ билдириш