GM Uzbekistan ўз Telegram-бот платформаси янгиланганини маълум қилди. Эндиликда ботдан икки тилда (рус ва ўзбек тилларида) фойдаланиш, у орқали ариза ҳолатини кузатиш (модель, модификация, ранг) ва имзоланган шартнома ҳолатини ҳам кузатиш мумкин.
Шунингдек, бот орқали автомобиллар ҳақида маълумот олиш, уларнинг нархларини билиб олиш, янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.