433

Депутат аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини ўрганмоқда

Ўзбекистон 7 март 4:20 392

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарига кўра, унинг ҳузурида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилиб, Низоми тасдиқланди. 

Комиссия ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширмо. Айни кунларда депутатлар жойлардаги учрашувлари давомида Президентимизнинг тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, одамларни тиббий маданиятни юксалтириш, тизимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида берган кўрсатма ва топшириқларига асосан республикамиз ҳудудларида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилмоқдалар.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига сафари чоғида қишлоқ врачлик пунктлари ва клиникаларда бўлиб, шифокор ва беморлар билан мулоқот қилмоқда. Бу Президентимизнинг халқимиз саломатлигига доимий эътиборидан далолат беради. Йил бошида тиббиётнинг масъул ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолияти ҳамон қониқарсиз аҳволда қолаётганлиги, аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, жумладан, ижтимоий дорихоналар ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси талаб даражасида эмаслиги каби масалалар танқидий-таҳлилий баҳоланган эди.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Президентимизнинг тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, одамларни тиббий маданиятни юксалтириш, тизимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида берган кўрсатма ва топшириқларига асосан республикамиз ҳудудларида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилмоқдалар.

Депутатлар аҳолининг барча қатламлари учун тиббий ёрдамдан фойдалана олиш ҳуқуқи, ижтимоий ҳимояланганлик принциплари асосида фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини бирламчи тиббиёт муассасалари мисолида қиёсий ўрганар эканлар, бу жараёнда ўзини-ўзи бошқариш органларининг масъулияти, парламент ва жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратадилар.

– Қишлоқда биринчи ёрдам хоҳлаймизми, йўқми ҳудудга яқин муассасада амалга оширилади. Бу бевосита умумий амалиёт шифокори билан боғлиқ. Чунки, унда аҳолининг касалликка оид дастлабки маълумотлари бўлади.  Шу боис ҳам Юртбошимиз бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятини жонлантириш, уларни халққа яқин қилиш, даволаш ва профилактика чора-тадбирларини янги босқичга кўтариш юзасидан бераётган кўрсатмалари ҳар биримиз учун дастуриламал бўлмоқда, – дейди Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Қаҳрамон Саидумаров. – Бунда, аввало жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга. Депутатлар билан мулоқотда шунга амин бўлдикки, тиббиёт тизимини назорат қилишда маҳаллар зиммасига катта масъулият юкланмоқда. Яъни фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг қўшма йиғилишларида қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар раҳбарларининг ахборотини эшитиш тизими жорий қилинади. Бу ўз навбатида маҳалла фаолларини, қолаверса одамларимизни тиббиётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиради ва уларга бўлган ишончини орттиради.

Ҳудудларда тиббиёт муассалари фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш йўналишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолияти давом этмоқда.

Изоҳ билдириш