4297

«Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди

Ўзбекистон 20 апрель 12:31 253

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб бериш учун шартномалар имзолади. Бу ҳақида республика Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «1News».

Компания Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тожмоторс» компаниялари билан енгил автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузгани билдирилмоқда. Шунингдек, «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари миллий кўргазмаси доирасида имзоланди. Унда «Ўзавтосаноат» компания корхонлари томонидан ишлаб чиқариладиган 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни тақдим этди.

Изоҳ билдириш