4216

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон 19 апрель 22:10 206

Президентнинг 10 апрелдаги қарорига биноан Обид Одилов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Обид Чориевич Одилов шу пайтга қадар «Ўзавтойўл» ДАК бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

Қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис: автомобиль йўлларини сақлаш ва уларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш, йўлларда ташилаётган юкларнинг оғирлиги ва ҳажмини назорат қилиш, автомобиль йўлларининг ҳисоби ва уларнинг давлат кадастри, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.

Изоҳ билдириш