41986

Йирик валютафурушлар қўлга олинди

Ўзбекистон 14 июнь 11:04 1 008

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига, 1995 йилда Бухоро туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида “Мухаммад” исмли шахс Бухоро шаҳрида ўзининг шериклари билан ноқонуний валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб, ҳар бир АҚШ долларини 7930 сўмдан айирбошлаб келаётганлигини билдириб, “Мухаммад” ва унинг шерикларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Бухоро вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Ромитан туман СВОЖЖДЛҚК Департамент ходимлари томонидан Бухоро шаҳарда ўтказилган тезкор тадбир натижасида,

1994 йилда Вобкент туманида туғилган, Қипчоқ МФЙ, Сўфидеҳқон қишлоғи, 88-уйда яшовчи Ахмадов Мухаммад Ҳайдарович ҳамда 1980 йилда Шофиркон туманида туғулган, Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчаси, 8/5 уй, 14 хонада яшовчи Самиев Мехриддин Шамсиддиновичлар, Бухоро вилояти Ҳокимлиги биноси олдида жойлашган “Grand Buxara” меҳмонхонаси йўл ёқасида ариза муаллифидан ҳар бир АҚШ долларини 7.930 сўмдан ҳисоблаб, 7.600 АҚШ долларини 60.268.000 сўмга сотаётган вақтда қўлга олинганлар

Изоҳ билдириш