41854

Инсон ва қонун: истеъмолчининг ишончи оқланди

Ўзбекистон 13 июнь 12:30 217

Бухоро туман Работиқалмоқ МФЙ, Дехожи қишлоғида яшовчи фуқаро Ш. Очилова хонадонига тумангаз филиали томонидан 2 340 657 (икки миллион уч юз кирк минг олти юз эллик етти) сўмлик қарз ҳамда, 117 033 (бир юз ўн етти минг ўттиз уч) сўм давлат божи ундириш белгиланганлиги тўғрисида суд буйруғи чиқарилганидан норози бўлиб Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жамият томонидан истеъмолчининг манфаатини кўзлаб, унга нисбатан ҳисобланган нореал қарз ва давлат божини бекор қилиш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига эътироз киритилиб, Суд буйруғини бекор қилиш ҳақида Ажрим чиқарилди. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчининг ишончи оқланди!

Бухоро вилоят ИХХКЖ Бирлашмаси Матбуот-ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори рахбари Учкун Турсунов

Изоҳ билдириш