Ҳукумат қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналига маълумот жойланди.
Ушбу рўйхатга 65 та давлат ташкилоти киритилган, хусусан:
Изоҳ: 1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси) аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда — уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланади.
* 7, 8, 23 ва 26-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли равишда ушбу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланади.
16, 27, 36, 39, 42-бандларда кўрсатилган ташкилотларнинг номлари ўзгарганлиги муносабати билан ҳозирда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритилмоқда.