40018

Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ испектори хаётига қасд қилди. Инспектор вафот этди

Ўзбекистон 25 май 14:54 3 482

24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида “Дамас” русумли автомашинасини телефонда гаплашиб бошқариб келаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори Иброхим Нишонов томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганида ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, сафдор И.Нишоновни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада сафдор И.Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, кўрилган чоралар натижасида «Дамас» русумли автомашинани эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган.

Изоҳ билдириш