39842

“Ўзпахтасаноат” АЖнинг акцияларини сотиб олмоқчи бўлган фуқарони 12000 АҚШ долларига чув тушуришди

Ўзбекистон 23 май 19:20 687

ТЕЗКОР ХАБАРЛАР: АКЦИЯЛАРГА БОҒЛИҚ ФИРИБГАРЛИК

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро О. ўзини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида ишлашини айтиб, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг акцияларини товар-хомашё биржасидан олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро Ж.дан 12000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш