3932

«Селфи»га ишқибозликни олимлар руҳий касаллик деб аташди

Тиббиёт 18 апрель 9:06 405

«Селфи» туширишга ишқибозлик расман руҳий касаллик деб тан олинди. Америка психиатрия ассоциацияси олимлари шундай хулосага келишди, деб хабар беради Adobo Chronicles нашри.

Ассоциация selfies деб аталган янги касаллик классификацияси тақдимотини Чикагода ўтказди.

Психиатрларнинг фикрича, selfies обсессив-компульсив касаллик бўлиб, ўзига бўлган ҳурмат ўрнини тўлдириш учун доимий равишда ўзини суратга тушириб, суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаш истаги билан тавсифланади.

Касаллик уч даражада бўлиб, биринчисида киши бир кунда ўзини камида уч марта «селфи»га туширади, бироқ ижтимоий тармоқларга жойламайди.

Иккинчи — ўткир даражада одам ўзини бир кунда камида уч мартда суратга олиб, ижтимоий тармоқларга қўяди.

Учинчи — сурункали касалликда эса фойдаланувчи ўзини тун-кун «селфи»га олиб, бир кунда олти марталаб интернетга жойлайди.

Психиатрлар ҳозирча selfies’дан даволаниш воситаси йўқлигини таъкидлади. Бироқ ушбу янгиликка изоҳ ёзган фойдаланувчилардан бири муаммони ҳал қилиш бўйича ўз таклифини билдириб, мобил телефонларни йўқ қилишга чақирди.

Изоҳ билдириш