39101

Президент топшириғи билан қайта қурилган “Имом ат-Термизий” жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди (фото)

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон бўйлаб мингга яқин масжидларда Рамазон ойининг биринчи кечаси, биринчи таровеҳ намози ҳамда хатми-Қуръон тадбирлари бошланди.

Пойтахтимизда таровиҳ намози ўтган йили 108 та масжидда ўқилган бўлса бу йил 115 та масжидда ўқилди.

Учтепа туманида янги иккита масжид халқимизга фойдаланишга топширилди. Бешта масжид тўлиқ таъмирдан чиқди. Жумладан, масжидларнинг озодалиги, ҳовлиларида микроклимит мосламаларининг ўрнатилганлиги, замонавий совутгичлар ҳамда овоз кучайтиргичларни янгиланганлиги, гиламларнинг қайта солингани ва энг замонавий ёритгичларнинг жойлаштирилгани масжидларнинг ёруғ ва кўркам бўлишини таъминлади.

Совуқ ва иссиқ сувларнинг бир маромда ишлаб турганлиги бу масканларнинг янада обод бўлишига замин яратди.

Қувонарлиси шундаки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш жараёнида Юқори Себзор маҳалласида бўлиб, Имом ат-Термизий жомеъ масжидини қайта қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

“Имом ат-Термизий” масжидида ўтказилган таровеҳ номозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, муборак Рамазон ойи билан йиғилганларни муборакбод этди.

Таровеҳ намози ўқиб бўлингач, муфтий бошчилигида намозхонлар юртга тинчлик, фаровонлик, кексаларга умр тилаб, дуо қилишди.

Бу каби ўзгаришлар ҳамшаҳарларимизни қувонтирди ва ислом динига бўлган эътиқодини яна оширди.
Буларнинг барчаси ҳалқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва ҳаммаси инсон манфаатлари учун ҳизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Изоҳ билдириш