38916

Саудия Арабистонида Рамазоннинг бошланиш куни маълум қилинди

Дунё 16 май 12:06 1 509

Аввалроқ, мамлакатимизда муқаддас Рамазон ойининг жорий йил 17 майдан бошланиши ҳақида маълум қилинган эди.

Кеча, 15 куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги уламолари ойнинг ҳаракатини кузатган ҳолда 1439 ҳижрий Шаъбон ойи 30 кун бўлишини ҳамда Рамазон ойининг дастлабки куни 17 май санасига тўғри келишини маълум қилдилар. Бу ҳақида «saudigazette» нашри хабар берди.

Малайзия, Индонезия, Сингапур, Брунай, Австралия ва Оман давлатларида 17 май, пайшанба куни рамазоннинг биринчи куни деб эълон қилинди.

Аллоҳ таоло юртимизга ушбу муборак ойни баракотли қилсин!

Изоҳ билдириш