3878

АҚШда олимлар смартфонлар учун ўзи қайта тикланадиган ойна яратди

Технология 17 апрель 16:49 349

«ТАСС» нашрининг хабар беришича АҚШнинг Риверсайд шаҳридаги Калифорния университети олимлари смартфонлар учун қайта тикланиш имкониятига эга бўлган ойна яратди. Илмий гуруҳ раҳбари Чао Ваннинг таъкидлашича, янги ойна турли ёриқлар, чизиқлар пайдо бўлишига нисбатан анча мустаҳкам.

Биз яратган ойна электр токини ўтказади, шунинг учун уни смартфон ва бошқа мобил қурилмаларнинг дисплейи сифатида ишлатиш мақсадга мувофиқ деди –Чао Ван, илмий гуруҳ раҳбари

Олимнинг айтишича, агар яратилган материал тенг иккига бўлинса, иккита бўлак бир суткада тўлиқ тиклана олади. Шунингдек, ойна юқори эласткликка эга бўлиб, дастлабки ўлчамидан 50 марта узунроқ ўлчамгача чўзилиши мумкин.

Чао Ван янги ойна яқин уч йил ичида сотувга чиқиши ва одамларнинг кундалик ҳаётини ўзгартиришини ишонч билан таъкидлади.

Mateриал молекуляр алоқанинг махсус турига асосланади. Агар ойна зарарланса, уни ташкил қилувчи молекулалар бир-бирига тортилади ва ойнанинг дастлабки ҳолати тўлиқ тикланади. Мутахассислар янги ойна смартфонлардан ташқари роботлар ва бошқа техникаларни яратишда фойдаланилишига ишонч билдирмоқда.

Олимларни бундай материални яратишга «Икс одамлар» комиксидаги регенерация қобилиятига эга бўлган Росомаха исмли қаҳрамон илҳомлантирган.

Изоҳ билдириш