384

Зимбабведаги селлар оқибатида 246 киши ҳаётдан кўз юмди

Дунё | Жамият 6 март 5:50 263

Зимбабве жанубида тинимсиз давом этаётган шиддатли ёғингарчилик ортидан келиб чиққан селлар туфайли декабрь ойидан бери вафот этганлар сони 246 нафарга етди.

Мамлакат президенти Роберт Мугабе “миллий фалокат” деб атаган ушбу офатларда 128 киши жароҳат олган ва 2 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.

Ҳукумат бошпанасиз қолганларни оғир шароитли вақтинчалик лагерларга йиғмоқда. Ўтган ҳафтада уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун 100 миллион доллар маблағ изланаётгани маълум қилинган эди.

Изоҳ билдириш