3823

Милиция махсус кийим-бошининг янгиланиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибуткаси ва фарқловчи белгилари қайта кўриб чиқилади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрелда имзоланган ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Махсус кийим-бош ва атрибуткани қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси 2018 йил июлга қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Қарор уларни халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек, фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурларни шакллантириш мақсадларига йўналтирилган.

Аввал хабар берганимиздек, амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ички ишлар органларини халқ манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантиришдан иборат.

Изоҳ билдириш