3790

Тошкентдаги гаражлар ўрнида замонавий автотураргоҳлар қурилади

Ўзбекистон 17 апрель 9:32 452

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган навбатдаги брефинг Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида шаҳарсозлик ва санитар талабларига, ёнғин ҳавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли ҳавфсизлигига жавоб бермайдиган тартибсиз жойлаштирилган темир бетон гаражлар мавжудлиги, қолаверса ушбу темир бетон гаражлар туман, мавзе, даҳалар ҳудудида кўп қаватли турар-жой биноларининг ички қисмида жойлашган бўлиб, аҳоли томонидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиб келинмоқда. Бунда турли хил буюмларни сақлаш, иккиламчи қоғоз ва елим маҳсулотларини йиғиш шаҳобчалари, ўзбошимчалик билан турар-жой сифатида фойдаланилиши сабабли ушбу темир бетон гаражлар атрофида маиший чиқиндилар тўпланишига, турли хил жиноятлар содир этилишига, тез тиббий ёрдам ва ёнғин ҳавфсизлиги ҳамда ички ишлар махсус автомототранспорт воситалари белгиланган манзилларга келишига ноқулайликлар туғдирмоқда.

Автомототранспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва уларни вақтинчалик сақлаш жойлари етишмаслиги натижасида автомототранспорт воситалари эгалари томонидан Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида автомототранстпорт воситаларини белгиланмаган жойларда яъни турар-жой мавзелари ичида, кўп қаватли турар-жойлар олдида қолдириш ҳолатлари кўпаймоқда. Шу билан бирга, қаровсиз қолдирилган автомототранспорт воситаларини тунаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда.

Жумладан ҳозирги кунда туман, мавзе, даҳалар ҳудудида шаҳарсозлик ва санитар талабларига, ёнғин ҳавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли ҳавфсизлигига жавоб бермайдиган тартибсиз жойлаштирилиган темир бетон гаражлар 25,63 гектарли ер майдонларини эгаллаган бўлиб, 8470 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга. Бундан ташқари юридик шахслар томонидан жами 69,16 гектарли ер майдонлари эгалланган бўлиб, сиғими 27413 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга. Лекин ушбу автотураргохларда юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бермасдан ҳамда бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида, марказий шоҳ кўчалари бўйида жойлашган тўйхона ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларининг баъзиларида автотураргоҳлар етарлича бўлмаганлиги ҳамда фуқаролар томонидан автомототранспорт воситаларини йўл ёқа қисмига ва белгиланмаган жойларда қолдирилиши сабабли йўл қатнов қисмида тирбандликлар вужудга келиб транспорт воситаларини харакатланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотларига кўра Тошкент шаҳрида 2014 йил 31 декабр ҳолатига автомототранспорт воситалари сони 2017 йил 1 март ҳолатига кўра 19 фоизга ортганини кўзатишимиз мумкин.

Шу боисдан туман мавзе, дахалар ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган ва юридик шахслар томонидан ташкил этилган очиқ турдаги  ҳамда темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий шахарсозлик норма ва қоидаларига мос равишда 2, 3 ва 6-қаватли ҳамда кичик очиқ турдаги автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилган. Бунда дастлабки лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, режалаштирилаётган 2 қаватли автотураргоҳда 80 та сиғимли, 3 қаватли автотураргоҳда 144 та сиғимли ҳамда 6 қаватли автотураргоҳларда 480 ва 532 та сиғимли енгил автомототранспорт воситалари жойлаштирилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ушбу юқорида қайд этилган замонавий шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мос равишда барпо этиладиган кўп қаватли автотураргохларни қурилиши бўйича тадбиркорларнинг талаб ва таклифларини инобатга олиб, шаҳарсозлик қоидалари ва санитар меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган ва юридик шахслар томонидан ташкил этилган темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий ҳалқаро стандарт ва талабларга мос равишда пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли автотураргохлар қуриш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, аҳоли томонидан муҳокама қилиш учун www.gov.uz сайтига жойлаштирилган.

Изоҳ билдириш