3752

Самарқандда эркин сайёҳлик зонаси пайдо бўлади

Ўзбекистон 16 апрель 19:00 345

Яқин икки йил ичида Самарқандда сайёҳлик-кўнгилочар маркази ҳамда қишги дам олиш мажмуаси пайдо бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи давомида, президентга Самарқандда яқин икки йил ичида қурилиши режалаштирилаётган эркин сайёҳлик маркази лойиҳасини тақдим этилди.

«Лойиҳага кўра, шаҳар марказидаги Амир Темур кўчасида сайёҳлик-кўнгилочар маркази ҳамда Самарқанд эшкак спорти каналида қишги дам олиш маскани пайдо бўлади», — дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, президент эътиборига, шаҳарда пайдо бўладиган янги сайёҳлик марказлари ва уларнинг янги хизматлари ҳамда ўзбек халқининг урф-одатлари акс эттириган тадбирлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Изоҳ билдириш