3625

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги янги жиҳатлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон 14 апрель 16:20 313

Жорий йил 7-апрел куни таъсис этилган ХПКнинг биринчи тадбири ҳисобланади. Йиғилишда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов спикер сифатида иштирок этдилар.

Камилов Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг бўладиган нарсаси йўқлигини маълум қилди Шунингдек, мажлисда ХПК жамоатчилик кенгаши, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва Ўзбекистонда аккредитацияга эга халқаро ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди: иштирокчилар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб масалалари ҳақида ўз саволларини бериш имконига эга бўлдилар. Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичдаги ташқи сиёсати янги йўналишлари, Республиканинг ташқи ишларидаги асосий тамойиллар, қўшни давлатлар ҳамда стратегик шерик мамлакатлар билан дўстона муносабатларни таъминлаш, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш йўлларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро савдодаги иштирокни ривожлантириш, хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш мавзулари диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг янги даврдаги ташқи сиёсати ҳақида гапирар экан:»Мен Сурияда Америка томонидан Шайрат авиабазасига зарба берилганини изоҳламайман. Чунки биз бу жараённинг иштирокчиси эмасмиз. Тинчлик тарафдоримиз. Томонлар келишиб олгани яхши», деб айтган.

Тадбир давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши, жумладан, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш бўйича фаол муҳокамалар бўлиб ўтган.

Халқаро пресс клуб нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. ХПК таъсисчилари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ва Uzbekistan Today ахборот агентликлари, УзРепорт ва Zo’r TV телеканаллари, «Халқ сўзи», «Народное слово» ва «Бизнес-вестник Востока» газеталари, шунингдек «Газета.уз» ва «Дарё» интернет-нашрлари ҳисобланади.

Сенаторлар, депутатлар, олимлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар ташкилотнинг жамоатчилик кенгаши вакиллари қаторидан ўрин олганлар. Шерзод Қудратхўжаев ХПК раиси этиб сайланган.

Халқаро пресс клубнинг асосий мақсади — ахборот муҳитининг ривожланиши бўйича фаолиятни кучайтириш, кенг халқаро жамиятга юртимиздаги бўлиб ўтаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида холис ахборотларни етказиш.

ХПК ижтимоий мулоқот, воқеа ва ислоҳотлар ҳақида тезкор, холисона ва сифатли ахборотни ёритиш ривожи учун интерфаол муҳит бўлиб хизмат қилади. Ушбу мажлис «Ҳаракатлар стратегияси» Маркази билан биргаликда ташкил этилди.

Изоҳ билдириш