3600

Samsung икки дисплейли мобил қурилма муқобилини синовдан ўтказади

Технология 14 апрель 15:46 232

Samsung тез кунларда икки дисплейли мобил қурилма муқобилини синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақида «mobiltelefon.ru» хабар бермоқда.

Бу қурилма марказда бирикадиган иккита OLED панелидан ташкил топган. Телефонни 180 градусгача очиш мумкин. Mobiltelefon.ru’нинг манбаларга асосланиб хабар беришича, интернетда Galaxy X деб аталаётган суратдаги телефон синов вариантидир.

Қурилма устида олиб борилаётган ишлар 2017 йилнинг иккинчи ярмида ниҳоясига етказилади ва унинг чекланган сони ҳам белгиланади. Бунинг учун Samsung Display жорий йилнинг бошида 2-3 минг дона шундай телефон ишлаб чиқариш учун етарли бўлган компонентлар етказиб берилган эди.

Шундай қилиб, Samsung бу каби ноанъанавий қурилмани ишлаб чиқаришдан олдин кенг кўламли талабларни ўрганишни режалаштирмоқда.

Изоҳ билдириш