35575

Андижонда қутқарувчилар буқани тутиш «операцияси»ни ўтказди (фото)

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 5 апрель куни Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» тезкор рақамига катта буқанинг ечилиб кетганлиги ҳамда уни ушлаб бериш бўйича мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қутқарув отряди зудлик билан чақирилган манзилга етиб келиб, махсус арқонлар ёрдамида буқани ушлаб эгасига топширди.

Ушбу «буқа тутиш операцияси»да ҳеч ким жабрланмади.

 

 

Изоҳ билдириш