35397

Олмазор туманидаги йирик ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди (фото)

5 апрель куни соат 18:57да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Қорақамиш 1/4 мавзеси, Гулсарой кўчаси 5-уйда жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цехда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб маълум қилмоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Ёнғин оқибатида цехнинг 200 кв.м майдони зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. Ҳалокатга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Орадан 3 дақиқа ўтиб воқеа жойига 8та ёнғин хавфсизлиги хизмати махсус машиналари етиб келди. Аланга ярим соат ичида қамраб олиниб, соат 19:50да тўлиқ бартараф этилган.

Изоҳ билдириш