3292

Шавкат Мирзиёев Мисрдаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 12 апрель 8:34 213

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ҳамда жароҳатлангани юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу хақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ТИВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, давлат раҳбари Миср президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга соғлик тилаган.

9 апрель куни Мисрдаги черковларда бир неча соат фарқи билан 2 марта портлаш содир этилди. Танта шаҳрининг асосий черковида содир этилган теракт туфайли 30 киши ҳалок бўлиб, 80 киши тан жароҳатини олди.

Кейинроқ эса бошқа бир террорчи Мисрдаги иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Искандариядаги черковга кириш жойида ўзини портлатиб юборган. Бу ерда худкушни тўхтатган ва уни черковга киритмаган тўрт нафар полиция ходими ҳам ҳалок бўлди.

Изоҳ билдириш