3187

GM Uzbekistan автомобиллар нархи ошмаслигини хабар қилди

Технология 11 апрель 11:12 472

«GM Uzbekistan» АЖ автомобиллар нархи ошиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор этди.

Компаниянинг Facebookдаги саҳифасида хабар берилишига кўра, баъзи ОАВларда нархлар ошиши ҳақида хабарлар тарқатилгани туфайли, охирги вақтларда фуқаролардан автомобиллар нархи ошиши борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

«Расман маълум қиламизки, ушбу хабарларга «GM Uzbekistan»нинг умуман алоқаси йўқ. Фаолиятимизга доир барча маълумот расмий сайтимизда www.gmuzbekistan.uz ва Facebook тармоғидаги ушбу саҳифамизда эълон қилинади», — дейилган хабарда.

Компания хабарига кўра, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделлари, кўринишлари, опцияларидаги ва бошқа ўзгаришлар, олдиндан компания расмий саҳифасида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш