317

Facebook энди ўз жонига қасд қилишга мойил фойдаланувчиларини аниқлай олади

Технология 5 март 13:31 417

Facebook ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиши мумкун бўлган одамларни аниқлаш имкониятини берувчи махсус алгоритм ишлаб чиқди. Дастурчиларнинг хабар беришларича, ўз жонига қасд қилиш сигналларини аниқлаш билан робот-дастур шуғулланади.

Робот фойдаланувчилар томонидан билдирилаётган фикрлардаги депрессия ва ўз жонига қасд қилиш белгиларини аниқлашда ёрдам беради. Агарда, фойдаланувчи аккаунти дастур-робот томонидан  депрессияга тушиш аломатлари билан аниқланса, дастур ушбу фойдаланувчининг аккаунти хақидаги маълумотларни  махсус мутахассислар гурухига жўнатади. Зарурият туғилганда мутахассислар ушбу фойдаланувчига психолог ёки психиатрга мурожаат қилиш бўйича тавсия бериши хам мумкун.

Изоҳ билдириш