3138

Ўзбекистонда биометрик паспорт ва ОВИР стикерларини бериш тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон 11 апрель 9:01 656

Ўзбекистонда биометрик паспорт ва Визалар ҳамда рўйхатдан ўтказиш бўлими (ОВИР) стикери тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу хақида ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш Бошқармаси бошлиғи Б.Шорихсиевнинг сўзларига кўра, бошқарманинг хорижга чиқиш стикери ёки биометрик маълумотлар бўлган паспортни расмийлаштириш бўйича муддатларга ўз вақтида риоя этилмаслиги билан боғлиқ мурожаатлар бор.

«Улардан бири қисми ҳақиқатдан ҳам бор ва улар раҳбарият назорати остига олинади. Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугунги кунда жойлардаги бўлимларда юз берган ўзгаришлар фаолият яхшиланаётганидан далолат беради. Бугун аксарият бўлимларда катта навбатлар деярли кўзга ташланмаяпти. Бу шунингдек, биз ўз ишимиз принциплари ва усулларини қатъий равишда кўриб чиққанимиз туфайли ҳам рўй берди», – дея таъкидлаб ўтди у.

ИИВ вакилининг қайд этишича, биринчидан, хизмат бўлимлари шаҳар ёки туман ички ишлар бўлимлари биноларида эмас, балки махсус ажратилган алоҳида биноларда жойлашган бўлиб, бу одамларнинг бир жойга ҳаддан ташқари кўп миқдорда тўпланмаслиги ва навбатлар пайдо бўлмаслиги имконини беради. Иккинчидан, барча хоналар аста-секин қайта таъмирланмоқда ва яхшиланмоқда.

Фуқаролар қулайлиги учун барча жиҳатлар атрофлича ўйлаб чиқилган: мебелдан тортиб ташқи ташвиқот воситаларигача. Улар ҳам фуқароларга қулайлик яратади: стендларда паспорт-виза режими билан боғлиқ ҳужжатлар рўйхати келтирилган, бошқа фойдали маълумотлар билан танишиш мумкин.

Шунингдек, у ерда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш истагида бўлганлар учун ҳам маълумотлар, тегишли ташкилот ва идоралар телефон рақамлари бор.

Эски намунадаги паспортларни биометрик маълумотлар бўлган янги паспортларни олиш учун мурожаат қилувчи фуқароларни қабул қилиш жадвали кечки пайтга қадар ишлайдиган кишилар ишдан сўнг келишларини эътиборга олиб тузилган.

Тошкент шаҳрида эса биометрик паспортни расмийлаштириш учун онлайн-мурожаатларни юбориш бўйича тажрибавий лойиҳа ишга туширилди.

Бундан ташқари, узоқ туманларда, ИИБ таянч пунктларида хизмат бригадалари янги намунадаги паспортларни расмийлаштириш учун биометрик маълумотлар йиғиш билан шуғулланишди. Худди шундай гуруҳлар мустақил равишда ҳаракатлана олмайдилар шахслар билан ҳам ишламоқда. Бунинг учун Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш Бошқармаси шаҳар ва туман бўлимларида фотосуратга тушириш ва биометрик маълумотларни олиш учун мобил қурилмалар мавжуд.

Изоҳ билдириш