3089

Google ходимларининг учдан бир қисмини аёллар ташкил қилиши аниқланди

Технология 10 апрель 16:44 324

Дунёдаги энг йирик интернет-компания бўлмиш Google’нинг дунё бўйича барча ходимларининг 30 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади, бироқ топ-менежер ва ишлаб чиқувчилар орасида уларнинг улуши кичикроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақида Google ўзининг компания штатидаги гендер ва миллий таркиб ҳақидаги ҳисоботида маълум қилди.

Google’нинг умумий ходимлари сони деярли 50 минг кишига тенг. Ишлаб чиқувчиларнинг 17 фози аёллар бўлса, компания раҳбар лавозимларида уларнинг ҳиссаси 21 фоизга тенг. Шу билан бирга, техник бўлмаган лавозимларда — маъмурий, молиявий ва маркетинг бўлимларида гендерлар фарқи деярли сезилмайди (аёллар 48 фоизни, эркак ходимлар 52 фоизни ташкил этади).

Google аёллар ва майда миллатлар вакилларини нима сабабдан ишга кам қабул қилиши ҳақидаги саволга жавобан, АҚШда компьютер илми соҳасида олий маълумотга эга бўлаётганлар орасида аёллар 18 фоизни, майда миллатлар эса 5 фоизни ташкил этишини билдирди.

Бундан ташқари, Google ходимларининг 61 фоизини «оқлар», 30 фоизини осиёликлар, 10 фоизини эса бошқа миллатлар ташкил қилиши аниқланди. Бироқ компаниянинг АҚШдаги офисларида юқори лавозимларда уларнинг ҳиссаси бироз бошқача: «оқлар» 72 фоизни, осиёликлар 23 фоизни ташкил қилса, қолган миллатлар ҳиссаси 2 фоизга ҳам етмайди.

Изоҳ билдириш