30502

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилади

Дунё 29 январь 14:23 919

Ўзбекистон ва Қирғизистон 3 та йўналишдаги мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйишга келишиб олишди.

Тошкентда ўтган ҳафтада ўтказилган икки давлат ўртасида халқаро автомобил ташувларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш давомида ушбу келишувларга эришилди.

Томонлар «Тошкент-Бишкек» («Ғишт-кўприк»/Жибек йўли» ўтиш пунктлари орқали), «Андижон-Ўш» («Дўстлик-Достук»), «Фарғона-Ўш» («Ўзбекистон-Қизил Кия») йўналишлар бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйишга келишиб олишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, икки давлат ўртасида автобус қатновларни йўлга қўйилиши аҳоли ўртасида жуда катта талабга эга бўлади. Бу Ўш шаҳрида нафақат аҳоли кўплиги жиҳатидан Қирғизистонда иккинчи ўринда бўлганлиги учун, балки бу шаҳарда кўплаб этник ўзбеклар истиқомат қилганлиги сабабли қатновларга талаб кўп бўлади.

Бундан аввал Қирғизистон томони шу билан бирга Тошкент Ўш ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйишни таклиф қилганди.

«Икки давлат вилоятлари ўртасида авиақатновларни кенгайтиришимиз зарур. Айниқса, Тошкент ва Ўш ўртасида тўғридан-тўғри янги қатновни йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб қолди. Янги транспорт қатновлари икки давлат сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиради», — деб таъкидлаганди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков Тошкентда ўтган йили декабрь ойида ўтказилган музокараларда.

Изоҳ билдириш