3044

Испаниянинг собиқ мудофаа вазири уйидан ўлик ҳолда топилди

Дунё 10 апрель 13:31 276

Испаниянинг собиқ мудофаа вазири ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Мазкур лавозимни эгаллаган илк аёл вакиласи 47 ёшида Мадридда вафот этган. Бу ҳақда “El Mundo” нашри хабар бермоқда.

Собиқ мудофаа вазири Карме Чаконнинг қариндошлари узоқ вақт у билан мулоқот қила олишмагач, полицияга мурожаат этишди. Натижада полиция собиқ вазирни ўз уйидан ўлик ҳолда топди.

Дастлабки тахминларга кўра, бу табиий ўлим бўлган. Карме Чаконнинг юрак соҳасида жиддий муаммолари бор эди. Айни вақтда суриштирув ишлри давом этмоқда.

Изоҳ билдириш