2847

Собиқ элчи Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 8 апрель 12:15 413

Равшан Усмонов Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган

Ўзбекистон президентининг қарорига кўра, Равшан Усмонов Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, Равшан Усмонов Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. У шу кунга Усмонов Ўзбекистоннинг Франция, Португалия ва Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳ билдириш