2829

“Барселона” 50 йил ичида “Камп Ноу”да 800 та ғалабага эришди

Спорт 7 апрель 18:12 389

“Барселона” жамоаси Испания чемпионати 30-турида ўз майдонида “Севилья” билан тўқнаш келди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Каталонияликлар ўз майдонида – “Камп Ноу” стадионидаги 800-ғалабани қўлга киритишди. “Барселона” ўз стадионида 1957 йилдан бери уй учрашувларини ўтказиб келади.

50 йил ичида “Барселона” ўз уйида 800 ғалаба, 164 дуранг ва 93 марта мағлубиятга учраган.

Изоҳ билдириш