2760

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг янги раҳбари тасдиқланди

Ўзбекистон 7 апрель 13:31 803

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Азим Аҳмадхўжаевни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақида «trend.az» шундай ёзмоқда.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Президентнинг 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган эди.

Мазкур давлат органи ягона давлат инвестицион сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга жавобгар ташкилот ҳисобланади.

Азим Аҳмадхўжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). Ўтган йилнинг майидан «Асака» банки бошқаруви раиси ҳисобланади.

Азим Аҳмадхўжаев 2009 йил январдан — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки NBU Invest Group бошқаруви раиси бўлган. 2011 йил майдан — Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўтган йиллар давомида Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондида фаолият кўрсатган

 

Изоҳ билдириш