2732

Тўрт нафар ўзбек боксчиси Қирол кубоги финалига чиқди

Спорт 7 апрель 12:14 367

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси Таиландда бўлиб ўтаётган Қирол кубоги мусобақасининг финалига чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Ярим финалда иштирок этган Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланмани қўлга киритдилар.

Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев ва Жасурбек Латиповлар эса имкониятни бой бериб қўйиб, бронза медаль билан кифояландилар.

Финал жанглари — 8 апрель кунига белгиланган.

-49 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Ким Юн Сонг (Жанубий Корея) 3:0
-52 кг. Жасур Латипов — Танес Онгжун (Таиланд) 1:2
-56 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Чатчаи Бутде (Таиланд) 1:2
-60 кг. Мурод Аҳмадалиев — Сомчая Вонгсуван (Таиланд) 1:2
-64 кг. Элнур Абдураимов — Рохит Токас (Ҳиндистон) 3:0
-69 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Тхарималунганом Тхуласи (Қатар) 3:0
-75 кг. Исроил Мадримов — Тирапонга Дее (Таиланд) 3:0

Изоҳ билдириш