2674

ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда 40 миллиард кубометр табиий газ қазиб олди

Иқтисод 7 апрель 10:09 338

«ЛУКОЙЛ» компаниясининг маълумот беришича, Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистонда 40 млрд. кубометр газ қазиб олди.

Маълумотлрга кўра, газнинг тахминан 82 фоизи Бухоро вилоятидаги Хаузак-Шоди ва Қувачи-Олот ҳудудларидан қазиб олинган.

«ЛУКОЙЛ» Ўзбекистонда иккита йирик сармоявий лойиҳани амалга оширмоқда – «Қандим-Хаузак-Шоди» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор».

«ЛУКОЙЛ»нинг таъкидлашича, Хаузак конида газ қазиб олиш 2007 йилда бошланган. 2011 йилда эса компания Ғарбий Шоди қисмини ишга туширди.

Маълумот учун, «ЛУКОЙЛ» компаниясининг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоялари ҳажми 4,6 млрд АҚШ долларидан ошиб кетди. Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» қуввати йилига 8,1 млрд куб. м. газ бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишларида иштирок этмоқда.

Изоҳ билдириш