2646

Сурияга ютқазган Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида Россиядан ўтиб кетди

Спорт 6 апрель 15:13 382

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 586 очко билан 60-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қайд этилди. Эрон 820 очко билан Осиё минтақасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса Карлуш Кейруш жамоаси 5 поғона юқорилади.

Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаб, жаҳон рейтингида 3 та ўрин йўқотди. Осиёда кучли учликдан Япония (629 очко) терма жамоаси жой олди. Австралия (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4-5-ўринларни банд қилди.

1 (28). Эрон – 820 очко;
2 (43). Жанубий Корея – 691 очко;
3 (44). Япония – 629 очко;
4 (50). Австралия – 622 очко;
5 (52). Саудия Арабистони – 610 очко;
6 (60). Ўзбекистон – 586 очко;
7 (74). БАА– 453 очко.

ЖЧ–2018 турнирида учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Сурия аввалги ўрнига нисбатан 15 ўрин юқорилаб, 426 очко билан 80-поғонани эгаллади. Хитой (425 очко) билан 81, Қатар 369 очко билан 89-ўринларни банд қилиб турибди.

Сурия — 80-ўрин;
Хитой — 81-ўрин;
Қатар — 89-ўрин.

ФИФА рейтингида Бразилия (1661 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Аргентина (1603 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1464 очко) жой олган. Жадвалда 4-10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария ва Испания терма жамоалари эгаллаган. Россия терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб, Ўзбекистондан кейинги 61-ўринга тушиб қолди.

Изоҳ билдириш