2518

Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашди (+видео)

Москвага давлат ташрифини амалга ошираётган Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Кремлда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради ва Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтишди.

Президент қароргоҳида икки сиёсатчи ОАВ учун кичик чиқиш қилишди ва суратга тушишди. Шавкат Мирзиёев Россия президентига мурожаатини Санкт-Петербургда юз берган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдиришдан бошлади.

Шундан сўнга ёпиқ эшиклар ортида музокараларга ўтилган. Шавкат Мирзиёевга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ҳамда ТИАСВ раҳбари Элёр Ғаниев ҳамроҳлик қилмоқда.

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорлик, Афғонистонда тинчликни сақлаш масалалари муҳокама қилинган.

Икки давлат раҳбарларининг қўшма баёноти, Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган 50дан ортиқ ҳужжат имзоланиши мўлжалланган, деб ёзмоқда KUN нашри.

Изоҳ билдириш