2506

Бангладеш Facebook’ни ҳар кун 6 соатга таъқиқламоқчи

Технология 5 апрель 15:21 241

Бангладеш ҳукумати мамлакатдаги энг оммабоп Facebook ижтимоий тармоғининг ҳар куни 6 соатга блоклаб қўйишни режалаштирмоқда. Bangladeshi daily газетасининг ёзишича, ушбу ижтимоий тармоқ тунги пайтда, аниқроғи ярим тундан бошлаб ёпиб қўйилиши мумкин. Ижтимоий тармоққа муккасидан кетган талабалар ва ёшларнинг саломатлигини ўйлаб ҳам, ҳукумат мазкур қарорни қабул қилмоқчи.

The Daily Star нашрига кўра, Бангладеш Вазирлар Маҳкамаси мазкур масала бўйича Телекоммуникация вазирлигига хат ёзиб, Facebook ижтимоий тармоғидан ҳаддан зиёд, айниқса тунда фойдаланиш ёшларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиб, уларнинг илмий ва касбий самарадорлигини ҳам тушириб юбораётганини баён қилган.

Нашрнинг ҳукумат вакилига таяниб маълумот беришича, ижтимоий тармоқларни блоклаган билан ҳеч нима ўзгармайди, аксинча бу борада ота-она ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Боиси, мамлакатда Facebook’дан сўнг WhatsApp, Viber каби оммавий мессенжерлардан ҳам фаол фойдаланилади.

Бу Бангладешда ижтимоий тармоққа ҳукумат даражасида қарши курашиш билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Ҳукумат қарори билан 2012 йилда мамлакатда YouTube видеолар тармоғи 260 кунга ёпиб қўйилган эди.

Изоҳ билдириш