2492

Ўзбекистонда Россия ёрдамида танк созлаш марказлари очилиши мумкин

Технология 5 апрель 14:38 313

«Sputnik» нашрининг хабар беришича, Россия ва Ўзбекистон олдин еткизиб берилган ҳарбий техника, хусусан   Т-72 ва Т-62 танкларини созловчи марказлар яратиш имкониятини муҳокама қилишмоқда, деди Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожжов

Биз олдин ташкил қилган “УзРосавиа” қўшма корхонаси муваффақиятли ишламоқда. Ушбу корхона ҳарбий ҳаво техникасини, хусусан вертолётларни таъмирлаш билан шуғулланади… Биз ҳамкорларимиз билан уларнинг ҳудудида бронетанк техникасини таъмирлаш ва модернизация қилиш имкониятларини муҳокама қилдик”, — деди Дрожжов.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда кўп миқдорда Т-62 ва Т-72 танклари бор ва Ўзбекистон уларни таъмирлаш ва модернизация қилишдан манфаатдор.

Изоҳ билдириш