2484

Мирзиёевнинг Медведев билан учрашуви бошланди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдаги воқеа оқибатида жабр кўрганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлигини билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашуви чоғида Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жароҳатланганларга ўз ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвада давлат ташрифи билан бўлиб турибди.

«Сўзларимни Санкт-Петербургдаги воқеа оқибатида жабр кўрганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлигимни билдиришдан бошламоқчиман. Террор ҳаракатлари ва терроризм чегара билмайди — бу барчамизнинг умумий қайғумиз, мазкур воқеа ушбу масалада бирлашишимиз даркорлигидан далолат беради», — деди Мирзиёев.

3 апрель куни Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт-2» станциялари оралиғида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган.

Изоҳ билдириш