2448

Австралияда 1 тоннага яқин гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Дунё 5 апрель 11:25 284

«ТАСС» нашрининг ёзишича, Австралия полицияси нархи қарийб 690 миллион АҚШ долларига тенг оғирлиги бўйича рекорд ҳисобланган қаттиқ таъсир қулувчи метамфетамин («айс») гиёҳванд моддасини мусодара қилди. Бу ҳақда Австралия бош прокурори ўринбосари, Адлия вазирлиги вакили Майкл Кинан маълум қилди.

Федерал полиция ва Виктория штати ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Мельбурнда олиб борилган операция давомида кукун кўринишидаги 903 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди. Майкл Кинан, Австралия бош прокурори ўринбосари

Полиция 53 ва 36 ёшдаги икки эркакни қўлга олди. Уларга гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича айблов қўйилади. Жиноятчиларнинг исми ҳозирча маълум қилинмаган.

Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар Австралияда умумий оғирлиги бўйича рекорд ҳамда нархи бўйича иккинчи ҳисобланади. Ўтган йилнинг февраль ойида 960 миллион долларлик 720 литр метамфетамин аниқланиб, мусодара қилинганди.

Изоҳ билдириш