2412

Аззамов Худойберди Сурхонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

Жамият 5 апрель 9:02 367

1 апрель куни халқ депутатлари Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди. Таъкидландики, Каттақўрғон йирик туман сифатида вилоят иқтисодиётида ўз ўрни, салоҳиятга эга. 2016 йил якуни билан туманда саноат маҳсулотлари 8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7 фоиз ва хизматлар ҳажми 14 фоизга, чакана савдо ҳажми 16 фоизга ўсгани эътиборли. Туман деҳқонлари ўтган йил 33 минг тонна пахта ва 24,5 минг тонна ғалла етиштириб, вилоятимиз хирмонига салмоқли ҳисса қўшди.

Лекин туманда кўплаб муммолар ҳам тўпланиб қолган. Халқ билан мулоқотнинг самарали йўлга қўйилмагани оқибатида одамларнинг туман ҳокимлиги ва бошқа идораларга ишончи йўқолган. Вилоят ва республика идораларига ариза ва шикоятлар кўпайган.

Бугунги кунда туманда рўйхатга олинган 764 та кичик бизнес субъектнинг 83 таси фаолият кўрсатмаяпти. Ишлаб турибди деб айтилаётган 681 та субъектнинг ҳам 132 таси ҳақиқатда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди. Бунинг оқибатида айни пайтда туманнинг вилоят саноатидаги улуши атиги 3 фоизни ташкил этмоқда.

Туман пахта, мева-сабзавот, узум етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринда туради, лекин бу маҳсулотларни қайта ишлаш, экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш бўйича бирорта корхона мавжуд эмас. Туманда бор-йўғи 2 та хорижий сармоя иштирокидаги корхона мавжуд ва бу вилоят кўрсаткичининг 1 фоизини ҳам ташкил қилмайди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Сапарали Азимов ўз аризасига мувофиқ Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Аззамов Худойберди Сурхонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Изоҳ билдириш